Ҳурматли тадбиркорлар ва инвесторлар!
2025-03-11 17:05:00 / Vazirlik yangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сон қарорига асосан Креатив соҳалар кластери ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент шаҳридаги Ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида креатив соҳалар мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини баҳолаш, инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб қувватлашга қаратилган яхлит экотизим яратиш бўйича хусусий инвестор танловини эълон қилади.
Креатив соҳалар кластери доирасида қуйидаги креатив соҳалар бўйича халқаро стандартларга мос экспресс курслари ташкил этилади:
- бренд-менежери, стартап-менежери;
- рақамли маркетолог;
- видеограф-мобилограф;
- анимация ва график дизайнери;
- ландшафт, интерьер ва ишлаб чиқариш дизайнерлари;
- модельер-дизайнер;
- IT мутахассислар.
Қолаверса, креатив тадбиркорликни бошлаш ва кластер иштирокчиларига барча зарур хизматларни кўрсатиш бўйича яхлит экотизим (ўқув маркази, малакани баҳолаш маркази, коворкинг маркази, офис майдонлари, кўргазма зали) яратиш кўзда тутилган. Инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва 1 800 дан зиёд янги иш ўринлари яратишга хисса қўшиш белгиланган.
Ҳурматли тадбиркорлар ва инвесторлар!
Ушбу лойиҳада иштирок этиш ва ўз ҳиссангизни қўшиш имконияти бор!
Лойиҳани амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлар ва инвесторларни ўз таклифларини жорий йилнинг 18 март санасига қадар Вазирликда ташкил этилган Креатив соҳалар кластерини ташкил этиш Ишчи гуруҳига (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Моштабиб кўчаси, 8-уй) мухрланган конвертда ва “Креатив соҳалар кластери ташкил этиш бўйича таклиф” номи билан тақдим этишлари сўралади.
Мурожаат учун: Тел 71 203 01 40 (ички рақам - 753)