Таълим кредити
Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади.
- Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
Республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун таълим кредит ажратилади!
- Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.
- Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича фоизларнинг 50 фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади. Бунинг учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш лозим.
- Таълим кредитлари, қоида тариқасида, қарз олувчининг (талаба, ота-она ёки васий) яшаш жойида жойлашган банк филиаллари томонидан берилади.