Асосий контентга ўтиш

Атроф-муҳит

Раматов Ачилбай Жуманиязович

Раматов Ачилбай Жуманиязович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Абдухакимов Азиз Абдукахарович

Абдухакимов Азиз Абдукахарович

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

Исламов Бобир Фархадович

Исламов Бобир Фархадович

Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири

+99871 256-86-53info@uzgeolcom.uz
gov.uz/mingeo
Душанба, Чоршанба 9:00 - 12:00

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланган.

Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йил муддатга алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган «йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

2024 йилнинг 24-сентабр куни “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.

 

Республикада қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, қурилиш индустрияси корхоналарининг минерал хомашё базасини яратиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Нодир ва камёб ер металлари, агрокимё ва кон-руда хомашёси, қурилиш материаллари, ер ости чучук ва минерал сувлари захираларини кўпайиши таъминланмоқда.

Ўтган вақт мобайнида республикада ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан бир қатор комплекс чора-тадбирлар мақсадли амалга оширилди.

Ер қаърини комплекс геологик ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурларини самарали амалга ошириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ягона геология хизмати ташкил қилинди.

Геология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, геология соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт ўртасида узвий боғлиқликни етарли даражада таъминлаш, ер ҳақидаги фанлар, шу жумладан уларнинг фундаментал йўналишлари ҳамда амалиёт ўртасида реал интеграциялашув жараёни учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Геология фанлари университети геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминловчи илмий кластер ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича республиканинг таянч олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

752

Охирги янгиланиш: 2024-10-02 11:35:17