Адлия вазири А. Тошқулов ва БАА Миллий кутубхонаси ва архиви бош директори Абдуллоҳ Мажид Ал Али ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди
2024-06-13 11:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Томонлар архив иши соҳасида истиқболли режалар, жумладан икки давлат тарихига оид архив ҳужжатларни аниқлаш, улар асосида мавзули нашрлар тайёрлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш ҳамда архив иши соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Учрашувда БАА томонидан барпо этилиши режалаштирилган Ўзбекистон Миллий архиви янги биносини қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.
Жумладан, томонлар тез кунларда қурилиш лойиҳаси бўйича тендер савдоларини ўтказиш ҳамда қурилиш ишларини бошлаш учун амирликлар делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга келишиб олишди.
Шунингдек, БАА Миллий кутубхонаси ва архиви тарихи, бошқарув тизими, технологик иш фаолияти, архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва сақлаш шароитлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув сўнгида БАА Миллий кутубхонаси ва архиви бўйлаб экскурсия уюштирилди.







