Адлия бўлимининг янги замонавий биносининг қурилиш жараёни кўздан кечирилди.
2024-06-06 09:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлиб, дастлаб Қуйичирчиқ туман адлия бўлими учун қурилаётган янги маъмурий бино ҳолати билан танишилиб, янги бинода, энг аввало, аҳоли учун кенг қулайликлар яратилиши юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Мазкур бинода адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ва ФҲДЁ бўлими жойлаштирилиши режалаштирилган. Бир жойда барча хизматлардан фойдаланиш имконияти, ўз навбатида, фуқароларга кўплаб қулайликлар яратади. Бинога барча қулайликларни ўз ичига олган замонавий жиҳозлар ўрнатилиши, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун керакли ускуналар билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Шу билан биргаликда, бинода электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ҳудуди, болалар ўйин майдончаси, мини-кутубхона, инфокиоск ва бепул Wi-Fi билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

