Адлия вазирлиги томонидан ноябрь ойи учун тадбирлар календари эълон қилинди
2024-10-29 16:00:00 / Вазирлик эълонлари
Адлия вазирлиги томонидан ҳар ойлик тадбирлар календарини тузиш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйилган. Ушбу тақвимда келгуси ойга режалаштирилган асосий воқеалар ва чора-тадбирлар акс эттирилади.
Хусусан, у вазирлик раҳбариятининг ҳудудларга хизмат сафарлари, мониторинг тадбирлари, йирик халқаро форум ва анжуманлар, шунингдек, ижтимоий акция ва бошқа муҳим тадбирларни ўз ичига олади.
Мазкур ташаббус Адлия вазирлиги фаолиятида очиқлик ва шаффофликни оширишга қаратилган. Бундай амалиёт жамоатчиликка вазирлик фаолиятидан хабардор бўлиб туриш имконини беради, давлат органларининг фуқаролар олдидаги ҳисобдорлигини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, аҳоли адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида ҳам ахборот олиши мумкин.
Ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар:
Фарғона вилояти
1 ноябрь — тадбиркорлик субъектлари учун интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш масаласида ўқув-семинарлар
6, 13 ноябрь — Тошлоқ ва Қува адлия бўлимлари сайёр қабуллари
8 ноябрь — умумтаълим мактабларининг ҳуқуқ фани ўқитувчилари учун “Ҳуқуқшунослик фанини ўқитиш муаммолари” мавзусида семинар (Қўқон шаҳар, Данғара, Учкўприк ва Фурқат туманларида)
18 ноябрь — “Байроғим — фахрим” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир
20 ноябрь — “Адвокатура соҳасидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш чоралари” мавзусида семинар
28 ноябрь — “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” мавзусида иншолар танлови
Бухоро вилояти
5 ноябрь — Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар.
15 ноябрь — Таълим муассасалари (Бухоро давлат университети, вилоят юридик техникуми) билан ҳамкорликда талаба, ўқувчи-ёшларнинг Конституция мазмун-моҳиятидан хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси — инсон қадри учун” номи остида учрашув.
26 ноябрь — Давлат хизматчилари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзусида давра суҳбати.
Андижон вилояти:
8 ноябрь — “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви.
6 ноябрь — Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти иштирокида сайёр қабул.
13 ноябрь — ўқувчи ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови.
15 ноябрь — Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти иштирокида ёшлар учун сайёр қабул.
22 ноябрь — жазони ижро этиш муассасаларида “Ҳуқуқ ва мен” номли тадбирлар ва сайёр қабуллар.
Хоразм вилояти:
1–15 ноябрь — аҳоли, шу жумладан ёшлар учун Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларида “Очиқ эшиклар” куни.
10–20 ноябрь — умумтаълим мактабларида ёшлар ўртасида ҳуқуқий викторина.
15–30 ноябрь — Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2024 йил 3-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани.
“Ўзархив” агентлиги томонидан ўтказиладиган тадбирлар:
20 октябрь – 10 ноябрь — Давлат архивлари биноларида “Архивлар кеча ва бугун” шиори остида “Тарихий хотира” фото ва архив кўргазмалари.
1-7 ноябрь — Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида архив иши тарихи ва ривожланиш босқичларини ёритиб берувчи анжуманлар. “Ўзбекистон архивлари: Тарихий хотирадан Янги Ўзбекистон сари” фотокўргазмаси.
1 ноябрь — Хоразм вилоятида “Уч авлод учрашувлари” тадбирлари.
1-7 ноябрь — Ўзбекистон Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви сақловидаги соғлиқни сақлаш тизимига оид фото ва илмий ҳужжатлар кўргазмаси.