Фарғонада ҳам одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ўтказиш имконияти яратилди
2024-11-05 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Фарғонада Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази вилоят бўлимининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу бўлимда ўтказиладиган экспертиза турлари 17 тадан 24 тага, тадқиқот турлари эса 19 тадан 38 тага оширилиб, Одам ДНКси
суд-биологик, Суд-лингвистик, Суд-филологик, Суд-ёнғин техник, Суд-электротехникавий, Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг, Нефт маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг каби янги экспертиза турлари жорий этилмоқда.
Яна бир муҳим янгилик — Фарғонада ҳам одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ўтказиш имконияти яратилди.
Биргина водий вилоятларида фаолият юритувчи суд-тергов органлари томонидан Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича бир йилда ўртача 500 та Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертизалар тайинланган бўлиб, ушбу ҳолатда 2 500 дан ортиқ фуқароларнинг пойтахтга келишларига тўғри келмоқда.
Яъни, ушбу экспертизага оид тадқиқотлар фақат Тошкент шаҳрида ўтказилиши сабабли, кўплаб фуқароларни ортиқча сарф-харажат ва овогарчиликларига олиб келмоқда. Бу каби мисолларни бошқа экспертиза турлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизими такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида бу каби муаммоларни бартараф этиш ҳамда фуқароларимизга қулайликлар яратиш мақсадида Фарғона, Термиз, Урганч шаҳарларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд шаҳрида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини босқичма-босқич ташкил қилиш белгиланган.
Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 2022 йилда ташкил этилган бўлса, 2023 йилда бундай лаборатория Хоразм вилоятида ҳам очилди. Эндиликда, эса Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида ҳам Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
Бу орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликни қисқа муддатларда фош қилиш ҳамда суд ва тергов органларининг ортиқча овворагарчилигининг олдини олиш, тез фурсатларда суд-экспертиза хулосаларини олишларига шароит яратилди.
Адлия вазирлиги Ахборот хизмати