Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби
Ҳукумат қарори (451-сон, 16.08.2022 й.) билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
- Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.
- Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
Ўзбекистон Республикасининг никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролари тутинган ота-оналар бўлиши мумкин.
- Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
- Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
- Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари, 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари миқдорида пул ажратилади.