Тазийқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёлларни ҳимоя ордери олиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 4-январдаги 3-сон қарори билан жабрланган аёлларга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери бериш, шунингдек, зўравонлик содир етган шахсларга унинг нусхасини тақдим этиш тартиби белгиланди.
Ҳимоя ордери зўрловчи ва жабрланувчи ўртасидаги алоқани ва бир хонада бўлишни тақиқлашни назарда тутади.
Агар ишни ўрганиш вақтида жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.
- Ҳимоя ордери 30 кунга берилади. Агар бу муддат ичида хавф бартараф етилмаса, жабрланувчининг аризасига биноан ордер кўпи билан яна бир ойга узайтирилади.
- Профилактика ва назорат ишларига меҳнат органлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш идоралари, хотин-қизлар Қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам жалб этилади.