Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби
Субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ.
- Ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
- Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ва Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар.
Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.
Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари
- 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
- 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
- 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилди.
2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратилади.
Бунда, Компания ресурсларни тижорат банкларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржа қўллаган ҳолда жойлаштирилади.
Субсидия бўйича топ - 8 муҳим саволга жавоблар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 3-ИЛОВА - "2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдори".
- Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий МЕЗОНЛАРИ
- тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
- Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш СХЕМАСИ
Норматив ҳужжатлар
- "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2021 йилдаги ПФ-33-сон Фармони
- Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом
- Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.05.2020 йилдаги ПҚ-4701-сон
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.06.2022 йилдаги 331-сон