Даромад солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар қуйидагича берилади:
Аҳамият беринг!
- Солиқ имтиёзлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.
- Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган тақдирда, солиқ имтиёзи унга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.
- Агар солиқ тўловчи бир нечта асос бўйича солиқ имтиёзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади.
- Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи имтиёзга бўлган ҳуқуқни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.