Банк омонати (депозити)
Банк омонати (депозит) – миллий ёки хорижий валютадаги пул суммаси бўлиб, банк ва мижоз ўртасида келишилган муддатларда пулни фоизлар ёки устамалар билан ёхуд бундай шартларсиз қайтариш шарти билан берилади.
- Банк омонати очиш учун банкка фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
- Банк омонати шартномаси банк ва мижозлар ўртасида ёзма шаклда тузилиб, бир нусхаси омонатчида қолади.
- Ҳар қандай муомалага лаёқатли шахс ўз номига ёки бошқа шахс номига омонат очиши мумкин.
- Омонатнинг энг кам ва энг кўп миқдорлари ҳар бир банк томонидан мустақил ўрнатилади.
Омонат қолдиғи, кирим-чиқим операциялари, омонат муддати тугаши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек бошқа зарур маълумотни омонатчи мобиль иловадан фойдаланган ҳолда ёки ўрнатилган инфокиосклар ёрдамида ёхуд Интернет тармоғида банкнинг веб-сайтида очилган шахсий кабинетига кириб олиши мумкин.
Қўшимча маълумотни банкларнинг расмий веб-сайтларидан олиш мумкин.