Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-карта (паспортини) олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспортга (ID-карта) эга бўлишлари керак.
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ички ишлар органлари томонидан берилади.
- Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.
- Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин.
- Паспортни алмаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
- Паспорт тизими қоидаларини бузганлик жаримага сабаб бўлади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги қонуни
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2020 йилдаги 49-сон қарори