Хотин-қизлар учун ўқишга киришда қўшимча давлат гранти ва имтиёзли кредитлар
Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома берилади.
Тавсиянома шакли билан ҳаволада танишинг.
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.
- Хотин-қизларга тавсиянома бериш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.
- Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.
- Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.
- Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
- Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун схемаси