Иш юритишни тугатиш
Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
- Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисидаги Пленум қарори
- Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги Пленум қарори
- Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги Пленум қарори