Автомототранспорт воситасини текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
Автомототранспорт воситасини текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи:
Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) автотранспорт воситасини вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу автотранспорт воситасини қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
- Ссуда берувчи тарафдан:
- Мулкдор/ёки/Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишочнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)
- Ссуда олувчи томонидан:
- Судда олувчи шахс/ёки/ Судда олувчи шахс ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишочнома орқали Судда олувчи шахснинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)
Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.
Хизматни олиш муддати: 60 дақиқагача
Хизматни олишнинг якуний натижаси: Авто- мото- транспорт воситасини текин фойдаланиш шартномаси
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида» Қонуни.
- 2006 йил 7 мартдаги 38-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори.
- 2017 йил 31 августдаги 683-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.