Агентлик ахборот хизмати
2025-03-05 10:35:00 / Агентлик ахборот хизмати
Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463 сон “Ўзбекистон Республикаси “Узархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, Агентликнинг таркибий бўлими ҳисобланади.
Ахборот хизмати – Агентликнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот тақдим этиш учун масъул.
Матбуот хизмати томонидан барча оммавий ахборот воситаларининг вакиллари учун ахборот очиқлиги таъминланиб, “Хизматда фойдаланиш учун” ва “Махфий” грифи бўлган маълумотлардан ташқари, сўралган ахборотнинг барча турларини этказиб бериш йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда архив муассасларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳада олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармаларида ахборот хизматлари ташкил этилган.
Агентлик Ахборот хизмати раҳбари
Алиев Анваржон Орифжонович
Алоқа учун маълумотлар:
Тел.: (0355) 503-01-50 (116)
Факс: (0371) 277-13-35
Электрон почта: а.алиев@archive.uz
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Сизга “Ўзархив” агентлигининг Ахборот хизмати доимий ҳамкорликка қилишга, агентлик ва унинг тизимидаги архив муассаслари фаолиятига оид таҳлилий маълумот ва шарҳларни олишингиз учун кўмаклашишга тайёр эканини билдирамиз.
Ҳар бир мурожаатингизга нисбатан сифатли ва ўз вақтида муносабат билдирилади.
Агентлик Ахборот хизмати Сизнинг сўровларингиз юзасидан сифатли материал тайёрлаш учун тизимдаги корхона ва ташкилотлар ҳам жалб қилинади.
Архив соҳасига оид мақола, лавҳа, эшиттириш ҳамда интервюлар тайёрлашда ҳамкорлик учун Ахборот хизматига мурожаат қилинг.
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг "Ўзархив" агентлигига мурожаат этиш тартиби:
1. Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга: 100431, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 2-уйга (сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда) юборинг.
2. Электрон тарздаги мурожаатларни uzarchive@archive.uz манзилига юборинг.
Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:
материалнинг асосий мавзусини аниқ таърифлаш;
саволлар рўйхати;
материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси;
таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).
Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.
Умматов Жасур Ахадкулович
Агентликнинг расмий веб-сатйига маълумотларни жойлаштирувчи масъул ходими
тел: 55 503-01-50 (9-112)