Функциялари ва вазифалари
2025-01-14 13:30:00 / Агентлик ахборот хизмати
Ахборот хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Агентлик раҳбарияти томонидан аниқланадиган ахборот сиёсатини ташкил этиш ва уни тадбиқ этишда қатнашиш;
Агентлик фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда тарқатиш вазифаларини бажариш; архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
архив иши ва иш юритиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Агентлик фаолиятининг долзарб жиҳатларини миллий ва чет эл оммавий ахборот воситаларида ёритиб боришини ташкил этиш;
Интернет тармоғида Агентлик веб-ресурслари, жумладан архив иши ва иш юритиш соҳасида умумий фойдаланилувчи электрон базаларни яратиш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
архив соҳасига ёшларни жалб этишга йўналтирилган оммавий тадбирларни ташкил этиш;
Агентликнинг www.archive.uz веб-сайтида архив соҳаси тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан архивлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик, давлат архивлари ва бошқа архив муассасаларига нисбатан маҳаллий, республика ва чет эл оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фикрлари ҳолатини таҳлил қилиш ва бундан Агентлик раҳбариятини хабардор этиш.
Ахборот хизмати ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Хизматнинг олдида турган долзарб вазифаларни самарали хал этиш учун Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан хамкорликда ахборотларни тўплаш ва таҳлил этиш;
оммавий ахборот воситалари учун хабарлар (пресс-релизлар, ахборотномалар, таҳлил ва b.q.lar)ни тайёрлаш ва тарқатиш;
архив иши ва иш юритиш бўйича давлат сиёсатини жорий этиш, Агентлик фаолиятига оид масалаларга доир теле ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, босма нашрларни миллий ва чет эл нашриётларида чоп этишга тайёрлаш ва нашр этиш;
Агентлик раҳбарияти ва мутахассисларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро суҳбат ва бошқа учрашувларини, брифинглар, матбуот-конференцияларни ташкил этиш;
Агентлик фаолиятига доир масалалар юзасидан жамоатчилик фикрлари ва миллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш. Агентлик раҳбарияти маърузалари учун долзарб нашрлар таҳлилларини тайёрлаш;
оммавий ахборот воситалари билан Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларига оид ахборот-маълумот ишларини ўтказиш учун таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимли маълумотлар базасини яратиш;
Агентлик фаолиятини тўлиқ ва ҳаққоний ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан ҳамкорликни амалга ошириш; Интернет тармоғида Агентлик ахборот порталини яратиш ва уни замонавий миқёсда ушлаб туриш.
Хизмат ўз ваколати доирасида миллий ва чет эл ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситаларининг Агентлик фаолиятига доир материалларни тайёрлашда хамкорлик кўрсатиш бўйича буюртма ва сўровларини кўриб чиқади.