Саволлар ва Жавоблар
2025-03-12 09:50:00 / Саволлар ва Жавоблар
1-Савол:
Мен ташкилотнинг архивариуси лавозимида меҳнат қилиб келаман, мен ушбу ташкилотда шаклланган сақлаш муддати тугаган ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш ваколатим борми.
Жавоб: Ҳа, ваколатингиз бор, бироқ бунда шарти мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Архивлар мутахассисларининг ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациясидан муваффақиятли ўтиб, белгиланган намунадаги Касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлгандан сўнг ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш ваколатингиз бўлади.
2-Савол:
Мен фаолият юритиб келаётган ташкилот тугатилмоқда. Ташкилотда шаклланган архив ҳужжатларини тегишли давлат архивга топширдик. Бироқ, мазкур архив томонидан ташкилотнинг махфий ҳужжатларини қабул қилишда, ушбу ҳужжатларни махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш талаб қўйилмоқда. Ушбу талаб тўғрими.
Жавоб:
Ха, албатта, бу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги Низомнинг 8-банди ўн учинчи хатбошида идоравий сақлов муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилгандан сўнг давлат архиви сақловига белгиланган тартибда топширилиши белгиланган.
3-Савол: Архив соҳасига оид саволлар ёки шикоят бўлса қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Жавоб: Хозирги кунда Архив соҳасига оид саволлар ва архив бўйича шикоятларни қабул қилиш учун «Ўзархив» агентлигининг Идоравий алоқа маркази (ишонч телефони) (55) 503-01-50 ташкил этилган.
4-Савол: Мен Хакимова Лобар Нафақага чиқишим керак, 30 йил давлат ташкилотларида ишлаганман, лекин мехнат дафтарчамни йўқотиб қўйдим қаерга мурожаат қилсам бўлади?
Жавоб: Ҳурматли фуқаро хозирда «Ўзархив» агентлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) да Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш хизмати ишга туширилган бўлиб Сиз ўзингизга қулай бўлган Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
5-Савол: Архивдан ўзимга тегишли бўлган ер қарори бўйича маълумотларни олишим керак лекин ижро этиш муддати 20 иш куни экан. Ушбу қарорни 20 иш кунидан эртароқ олсам бўладими ва бунга қўшимча пул тўланадими?
Жавоб: Ҳурматли фуқаро хозирда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) да Мавзули сўровларни тезлаштириш хизмати ишга тушган бўлиб ушбу ҳизмат тўлов асосида бажарилади.
6-Савол: Биз уйимизни кадастр қилдириш учун архивдан маьлумотномасини давлат хизматлари марказидан олдик, лекин маьлумотномани нотариусдан қайтаришди, маьлумотномада отамни номларига ажратилган ер қарори ёзилган, исм фамилялари бор лекин отамни шарифлари ёзилмаган, архивга мурожаат қилсак маьлумотномага шарифларини киритса бўладими?
Жавоб: ВМнинг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори 1-иловаси 133. Архив маълумотномасидаги матн ҳодисаларнинг хронологик кетма-кетлиги бўйича, архив ҳужжатларининг турларини ва уларнинг саналарини кўрсатган ҳолда берилади. Архив маълумотномасида архив ҳужжатларидан иқтибос келтиришга рухсат этилади.
Агар бошқа маълумотларнинг мос келиши шахс ва фактларнинг архив ҳужжатларида кўрсатилганларига мос келишига шубҳа уйғотмаса сўровда баён этилган маълумотлар билан архив ҳужжатларидаги маълумотларнинг мос келмаслиги уларни архив маълумотномасига киритишга тўсқинлик қилмайди. Архив маълумотномасида бу маълумотлар архив ҳужжатларида қандай келтирилган бўлса худди шундай ёзилади, мос келмаган, аниқ бўлмаган номлар, исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилмаганлиги ёки улардан фақат бирининг борлиги маълумотномадаги матнда қавсда кўрсатилади («Ҳужжатда шундай», «Матннинг асл нусхасида шундай»).
...
Архив маълумотномаси матнига ўзгартиришлар, тузатишлар, шарҳлар, архив маълумотномасини тузишга асос бўлган архив ҳужжатлари мазмуни бўйича ижрочининг шахсий хулосалари киритилишига йўл қўйилмайди.
7-Савол: Давлат архивлари ўқув залларидан фойдаланишлари учун тартиб қандай?
Жавоб: Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган:
Унга кўра:
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра эндиликда мазкур давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади;
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи ёки ишончли вакили келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи ёки ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Архив ҳужжатларидан ташкилотнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий. Таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларини ёки ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш мақсадида фойдаланишда сўровномага мазкур ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилиниши лозим.
Арза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Фақат ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ягона идентификация тизими (Оне ИД) орқали тасдиқлаш талаб этилади.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (архив ҳужжатларидан нусха олиш ва бошқа пуллик архив хизматлари бундан мустасно).
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.
Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича рухсатномалар учун — 1 иш кунида ҚР-кодли рухсатномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда бир йил муддатга фойдаланиш учун юборади.Булар ҳақида Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.
Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади
8-Савол: Мен ташкилотнинг архивариуси лавозимида меҳнат қилиб келаман, мен ушбу ташкилотда шаклланган сақлаш муддати тугаган ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш ваколатим борми?
Жавоб: Ҳа, ваколатингиз бор, бироқ бунда шарти мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Архивлар мутахассисларининг ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациясидан муваффақиятли ўтиб, белгиланган намунадаги Касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлгандан сўнг ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш ваколатингиз бўлади.
9-Савол: Мен фаолият юритиб келаётган ташкилот тугатилмоқда. Ташкилотда шаклланган архив ҳужжатларини тегишли давлат архивга топширдик. Бироқ, мазкур архив томонидан ташкилотнинг махфий ҳужжатларини қабул қилишда, ушбу ҳужжатларни махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш талаб қўйилмоқда. Ушбу талаб тўғрими?
Жавоб: Ха, албатта, бу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги Низомнинг 8-банди ўн учинчи хатбошида идоравий сақлов муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилгандан сўнг давлат архиви сақловига белгиланган тартибда топширилиши белгиланган.
- Архивга электрон шаклда мурожаат қилиш мумкинми?
- Ҳа албатта, архивга электрон мурожаат қилиш мумкин. Жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида my.gov.uz, my.archive.uz портали ва uzarchive@archive.uz сайтлари орқали доимий ишлаши йўлга қўйилган ва мазкур сайтлар назорати мунтазам равишда олиб борилади.
- Қайси йўналишдаги ҳужжатларни онлайн берилади ва аксинча?
- Архивлар фаолияти, архив соҳасида қабул қилинган меёрий услубий ҳужжатлар, архив соҳасидаги янгиликлар, архив билан боғланиш рақамлари тўғрисидаги маълумотлар uzarchive@archive.uz саайтига жойлаштирилган.
12-Савол: Архив ҳужжатларини олиш тўлови неча пул?
Жавоб: Архив ҳужжатлардан фойдаланиш тури ва мазмуни, ҳажми, даврийлига қараб “Ўзархив” агентлиги буйруғи билан тасдиқланган ягона нархнома асосида берилади. Шу билан бирга ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги (иш стажи, ойлик маоши, ўқиганлиги) архив маълумотлари бепул берилади.
- Архивнинг туман ва шаҳар бўлимларига ташрифидан кўра, телефон орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилса бўладими ва қайси манзиллар орқали?
Жавоб: Архивнинг туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилмоқчи бўлсангиз uzarchive@archive.uz сайтида барча архивларнинг электрон манзиллари жойлаштирилган ёки my.archive.uz портали орқали юборишингиз мумкин.
- Мурожаат қилишни қулайлаштириш учун телеграм каналлари ҳам очилганми?
Жавоб: Мурожаат қилишни қулайлаштириш учун “Ўзархив” агентлигининг t.me/uzarchive. Телеграм канали ишлаб турибди.