Мажбурий ижро бюроси янги бинода иш бошлади
2025-05-09 11:15:00 / Янгиликлар

Бухоро вилоятида Бюро органлари ходимларининг самарали фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий бино ва иншоотлар билан таъминлашга алоҳида этибор қаратилмоқда.
Янги бинони тантанали фойдаланишга топшириш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва бошқалар шу ҳақида атрофлича сўз юритишди. Бюро ходимларининг соҳалар кесимидаги мавжуд қарздорликларни аниқлаш, уларни ўз вақтида ундириш юзасидан амалга ошираётган ишлари, шу мақсадда аҳоли орасида олиб бораётган кенг кўламли тушинтириш – тарғибот тардбирлари самаралари атрофлича таҳлил қилинди.
Жорий йилнинг январь ойида қурилиши бошланиб, ўтган қисқа давр мобайнида қад ростлаган, тўрт қаватли, замонавий услубда бунёд этилган бинода ходимларнинг унумли меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. "Ғиждувон Ғовшун махсус қурилиш монтаж" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига 11 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
Тадбирда бино қурилишини амалга оширган лойиҳачи ва муҳандис-қурувчиларга миннатдорлик билдирилди.
Йиғилганлар иншоотда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, «9 май Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан прокуратура органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларнинг меҳнати эътироф этилиб, байрам дастурхони ёзилди.
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси