Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппаратида соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича семинар бўлиб ўтди
2024-10-11 17:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ўз сўзида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон Фармони қабул қилинганлиги, 2025-йил якунига қадар камбағалликни қисқартириш 6 фоизга туширилиши ҳақида шунингдек 2025-йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги такидланди.
“Камбағалликдан фаравонлик сари” дастур 2024-йил 1-ноябрдан бошлаб “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият”тамойили асосида барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш, кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, яшаш шароитини яхшилаш, давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, давлат органлари ходимлари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш йўлга қўйилиши белгиланганлиги ҳақида тушунтирилди.
“Камбағалликдан фаравонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилганлиги Камбағалликни қисқариш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари Республика ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органлари этиб белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликдан фаравонлик сари” дастурини биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-330-сон қарори қабул қилинганлиги унинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, мазкур ҳужжат билан бир қанча имтиёзлар берилганлиги ҳақида шу билан бир қаторда 2025-йилдан бошлаб камбағал оила фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб, камбағал оилалар фарзандларининг давлат олий таълим муасасалари талабалари турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, 2025-йилдан бошлаб “Эл-юрт умиди”жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилиши, 2025-йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга оширилиши ҳақида сўз борди.
Тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳар бирига 6 ойда 5 тадан энг оғир оҳволдаги камбағал оилалар бириктирилиши ҳақида гапирилиб, бириктирилган масъуллар вазифаларни бирма-бир санаб ўтилди. Масъуллар томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
Оилаларни камбағаллик ҳолатига тушиш сабабларини ўрганиб, “маҳалла еттилиги” томонидан оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилишини таъминлайди. “Маҳалла еттилиги”, тижорат банклари,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши ҳамда етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда оилаларнинг ўз томарқаси имкониятларидан самарали фойдаланишига, иштиёқи бор шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишига ва тадбиркорликни йўлга қўйишига ҳамда оила аъзоларининг, аёлларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганишига, уларга бўш иш ўринларини топишга ва ишга жойлашишига кўмаклашади.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотореллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни фоизсиз қарз ҳисобидан олиб беради.Камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига кўмаклашади, болаларнинг таълим муасасаларига, қўшимча дарслар ва тўгаракларга қатнашини назоратга олади ҳамда фоизсиз қарз асосида олиб берилган ноутбукдан самарали фойдаланишига шарт-шароитлар яратиб беради, ҳар бир оилага ҳомийлик асосида дарс столи ва стули, спорт кийимларини олишга ёрдам беради.Оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш учун ижтимоий ходим билан биргаликда зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-октябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347-сон қарори мазмун -моҳияти ҳақида гапирилиб, қарорда вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги, яъни улар Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш, камбағалликни қисқартириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани баҳолаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш.
Шунингдек, қарорда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш орқали камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича амалга ошириладиган белгиланган ишлар ҳақида, касбий кўникма марказларида тезкор курслар ташкил этилиши, касбий малакани баҳоловчи марказлари ташкил қилиниб хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати берилишини йўлга қўйилиши, 2024-йил1-ноябрдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан текширувлар бошланган пайтдан бошлаб Тадбиркорлик субъэктларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилиши, 2025-йил 1-мартдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилиши, меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган, Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашган тўсқинлик қилган ёки таъсир ўтказган шахсларга нисбатан жарима қўллаш тартиби жорий этилиши ҳақида тушунтирилди.
2025-йил 1-апрелдан Миллий вакансиялар базаси ишга туширилиши, 2025-йил 1- январдан бошлаб ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилишни кучайтириш, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини янада қўллаб -қувватлаш ҳамда меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал этишни медитация усулида видеоконференсалоқа шаклида амалга ошириш тизими жорий этилиши, 2025-йил 1-мартдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланиши қарорда белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-октябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-972-сон Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, мазкур ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш бўйича ижобий натижаларга эришилаётганлиги шу билан бирга мазкур ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек фуқароларга юксак ҳуқуқий маданият ва қонунга ҳурмат туйғусини сингдириш борасидаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Шу билан бир қаторда, 2024-йил 10-октябрдаги ЎРҚ-974-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ” Қонуни ҳақида қисқача гапирилиб, давлат чегараси давлат суверинететини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича энг муҳим вазифаларни бажариб, у мамлакатнинг давлат, ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги хавфсизлиги билан бевосита боғлиқдир. Мамлакатимизда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилиниб, унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунтирилди.
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-октябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 640-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан имтиёзлар тақдим этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий механизмларини ҳар томонлама такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга берилган имтиёзлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва кафолатлаш зарурлиги таъкидланди.
Семинарда иштирок этган вазирлик марказий аппарати ходимларининг фикр мулоҳазалари тингланди.