Ёшлар билан учрашув
2024-12-20 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева тизимда фаолият олиб бораётган йигит-қизлар билан учрашди.
Бугунги кунда вазирлик тизимида 1429 нафар ёшлар фаолият олиб бормоқда, бу умумий ходимлар сонининг 40 фоизини ташкил этади.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда ёшлар учун яратилган бугунги имкониятлар хусусида сўз борди. Вазир ўринбосари ёшларга уларнинг ўз мақсадларига эришишлари учун керакли тавсиялар берди. Кўзланган натижани қўлга киритишда астойдил ҳаракат ва билим олиш муҳимлигини қайд этди.
Мулоқот якунида тизимдаги самарали меҳнати, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёшлар фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирланди.