Дастурнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 126 триллион сўм йўналтирилади, жумладан:
2025-01-21 09:20:00 / Вазирлик янгиликлари
▪️тижорат банкларининг кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 120 триллион сўм кредит маблағлари, шундан 2,4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари;
▪️оғир тоифадаги 1000 та маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 триллион сўм бюджет маблағлари;
▪️туман ва шаҳарларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи драйвер лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратишга 1 триллион сўм бюджет маблағлари;
▪️мақсадли жамғармалар орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантириш учун 952 миллиард сўм йўналтирилади.