КРЕАТИВ СОҲАЛАР КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2025-01-21 15:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнат муҳофазаси коллежи негизида 2025 йил 1 декабрга қадар креатив соҳалар кластери ташкил қилинади.
Креатив соҳалар кластери доирасида:
▪️бренд-менежер;
▪️стартап-менежер;
▪️рақамли маркетолог;
▪️видеограф-мобилограф;
▪️анимация ва график дизайнери;
▪️ландшафт, интерьер ва ишлаб чиқариш дизайнери;
▪️модельер-дизайнер ҳамда ИТ каби 32 турдаги креатив соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича экспресс курслар ташкил этилади;
✅ 300 та тадбиркорлик субъектларининг инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади ва 1,8 мингта янги иш ўринлари яратилади;
Креатив тадбиркорликни бошлаш ва кластер иштирокчиларига барча зарур хизматларни кўрсатиш бўйича яхлит экотизим (ўқув маркази, малакани баҳолаш маркази, коворкинг маркази, офис майдонлари, кўргазма зали) яратилади.