КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШДА ВАУЧҲЕР ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ
2025-01-21 16:35:00 / Вазирлик янгиликлари
📖2025 йил 1 майга қадар ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.
Бунда, ўқиш харажатлари фуқаро танлаган таълим муассасасига ваучер асосида тўлаб берилади.
2025 йил 1 февралдан бошлаб мазкур тизим Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади ва тажриба натижалари асосида 2025 йил 1 апрелга қадар барча ҳудудларда жорий қилинади.