Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бўш иш ўринлари мониторингини олиб бормоқда
2025-01-23 15:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифалар доирасида ишсиз аҳолини, хусусан, мавжуд бўш иш ўрин (вакансия) ларига ишга жойлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.
💻 "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида (my.mehnat.uz) иш берувчилар томонидан эълон қилинган 400 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Ушбу бўш иш ўринларига ишсиз ва иш изловчилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан йўналтирилмоқда.
❌Бироқ, ишсиз ва иш изловчиларга тавсия қилинаётган бўш иш ўринларининг иш берувчиларда ҳақиқатда мавжуд эмаслиги ёки бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ишончсизлиги аниқланмоқда.
Шу муносабат билан Вазирлик, иш берувчилардан "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (my.mehnat.uz) даги бўш иш ўринлари (штат бирликлари) тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, жумладан, иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам жойлаб боришларини сўрайди.
Вазирлик томонидан бўш иш ўринлари тизими ва мониторингини такомиллаштириш, бўш иш ўринларига эга иш берувчиларга ходимларни танлаш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда.
Таклифлар мавжуд бўлган тақдирда +998 (71) 200-70-30 рақамига йўллашингизни сўраймиз. Шу билан бирга Вазирлик, кадрларни ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.