Халқаро ҳамкорлик
2025-01-23 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Корея давлат бошқаруви институти (КИПА) делегацияси аъзолари билан учрашув ташкил этилди. Унда вазирликнинг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ташкилий-назорат, Стратегик режалаштириш ва методология бошқармалари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур семинарда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА) билан биргаликда ишлаб чиқилган “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу дастурга мувофиқ, кореялик экспертлар билан инсон ресурсларини бошқариш моделини ишлаб чиқиш ва БПР таҳлилини ўтказиш масалалари келишиб олинди.