Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Давлат меҳнат инспекцияси раҳбар ва ходимлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг экспертлари ҳамда “Беттер Work” дастурининг мамлакатимиздаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2025-01-24 19:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, шунингдек “Беттер Work” дастуринининг жорий йилдаги режалари ва уни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Мулоқотда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари томонидан соҳани ривожлантириш бўйича бир қатор тавсиялар ўртага ташланди, шунингдек “Беттер Work” дастурини корхоналарда кенг жорий этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувда жорий йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам келишиб олинди.