Курсларни битирган талабалар Кореяда ишлайди
2025-01-31 19:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов ҳамда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси директори Шин Мёнг Соп ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026-2030 йилларга мўлжалланган “Малакали ва профессионал кадрларни тайёрлаш” лойиҳасини амалга оширишга келишилди.
Маълумот учун:
Лойиҳа доирасида Касбий кўникмалар минтақавий марказларида фуқаролар пайвандлаш касби ҳамда корейс тили ва маданияти бўйича ўқитилади. Курсларни битирган талабалар Корея Республикасида ишлаш имконига эга бўлишади.