Конференция якуни бўйича резолюсия қабул қилинди
2024-05-24 19:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Анжуман ялпи мажлисларида транспорт, логистика, машинасозлик, геология, металлургия, энергетика, кимё, ИТ технологиялари ва бошқа муҳим йўналишларда самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича мунозара, тажриба алмашиш ва узоқ муддатли режалар муҳокамасидан сўнг томонлар қўшма баёнот қабул қилишди.
Якунда илмий-инновацион соҳа ҳамда олий техник таълим йўналишида ўзаро алоқаларни кенгайтириш борасида икки давлат муҳандислик-техника олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик юзасидан 40 га яқин шартнома имзоланди.
Қайд этилганидек, Россия ва Ўзбекистон таълим маконининг изчил уйғунлашуви ва интеграциялашуви, фуқароларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти ривожланиб бораётганини ҳар икки мамлакат учун манфаатлидир.
Кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари, университетлараро таълим ва илмий лойиҳалар, педагог кадрлар малакасини ошириш дастурлари амалга оширилаётгани, қўшма форум ва анжуманларнинг мунтазам ўтказиб борилаётгани ҳамкорлигимиз фаоллиги ва тизимлилигини яққол намоён этмоқда, – деди Қўнғиротбой Шарипов.