Профессионал таълим тизимида фан-таълим - ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш муаммоларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди
2024-06-11 16:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбир иштирокчилари профессионал таълим тизимидаги ҳуқуқий асосларининг такомиллашиши, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашда халқаро тажриба, муаммолар ва истиқболлар, профессионал таълим муассасаларининг таълим дастурларини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш мавзусида ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Тадбир давомида ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили, маҳаллий давлат ҳокимияти, хусусий бизнес сектори ва таълим муассасалари билан ижтимоий шериклик механизми, хусусий корхоналарнинг профессионал таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга иқтисодий қизиқиши, кичик бизнес вакилларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда бўш иш ўринларини яратиш билан боғлиқ масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Сўнг анжуман ўз ишини шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Уларда тизимида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш, профессионал таълим муассасаларининг замонавий қиёфасини (имиджини) яратиш, дуал таълимда ўқитиш кўламини ривожлантириш, таълим дастурларини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш, инклюзивлик, гендер тенглик, рақамлаштириш ва экотизим масалалар бўйича фикр алмашилди.
Анжуман якунида профессионал таълим тизимида фан-таълим - ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар чиқарилди.