Аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг навбатдаги қабули ўтказилди
2025-03-25 10:20:00 / Янгиликлар
Хабар берилганидек, 23 март куни Қуйи Чирчиқ туманида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Ариповнинг фуқаролар билан сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди.

Қабулда аҳолининг ички ишлар органларига оид масалалари, жумладан, тергов-суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби йўналишлардаги мурожаатларини тинглаш ва уларни ҳал этишга қаратилди.
Тадбир давомида йўлланган ҳар бир мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлар фуқароларнинг мурожаатларига бевосита ечим топиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилишга хизмат қилади.
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати