Ички ишлар вазири ўринбосарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
2025-05-20 22:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 20 май куни, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Ашропов томонидан Ички ишлар вазирлигида навбатдаги қабул ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан суҳбат ўтказди.
Қабулда вазир ўринбосари билан бирга ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишди.
Қабул давомида, жами 91 нафар фуқаролар 67 та масала бўйича муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Вазир ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, жойида ижобий ҳал этилиши мумкин бўлганлар ҳал этилиб, қолган мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш учун қўшимча муддат талаб этилиши сабабли ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Ўзбекистон Респубикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти