Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида «Тун» профилактик тадбири доирасида махсус йиғилиш ўтказилди
2025-05-23 13:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ва Ички ишлар вазири раҳбарлигида Нукус шаҳрида Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг хизмат олди махсус йиғини ўтказилди.
Нукус шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг эрта олдини олиш маҳаллаларда юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда «Тун» профилактик тадбири давомида олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Ички ишлар вазири раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг махсус йиғилиши ўтказилди.
Унда ходимларга фуқароларнинг тунги вақтларда спиртли ичимликлар ичиб, жамоат жойларида шовқин чиқараётган шахслар билан доимий равишда профилактик ишларни олиб бориш кераклиги тушунтирилди. «Тун» профилактик тадбири республикамиз бўйлаб давом этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати