Жорий йил июнь ойининг биринчи 10 кунлиги барча ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинади
2025-05-27 10:00:00 / Янгиликлар

Ходимларнинг интизоми ва ҳуқуқий маданиятини ошириш – ички ишлар органлари фаолиятида устувор йўналиш
Ички ишлар органларида хизмат интизоми, қонунийлик ва касбий масъулиятни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда биринчи раҳбарларнинг шахсан назоратида амалга оширилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади.
Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва касбий садоқатини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, фуқаролар томонидан ходимларга пора таклиф қилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида хабар бериш тизими жадаллаштирилган.
Бу чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг касбий маданиятини юксалтиришга қаратилган.