Тошкент шаҳар ИИББ футбол жамоаси ХХХIV-Спартакиадасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади
2025-06-04 09:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ футбол жамоаси ХХХIV-Спартакиадасидан ўрин олган футбол мусобақаларида фаол иштирок этиб, финал босқичларида ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
Жорий йилнинг 31 май куни Республика Ички ишлар вазирлиги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушбу беллашувларнинг сўнгги тур ўйинлари ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақанинг финал босқичида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати жамоалари ўзаро ҳал қилувчи баҳслар учун майдонга тушишди.
Ғолиблик шоҳсупасининг биринчи ўриндан жой олиш учун кечган қизғин ва шиддатли ўйинларда Президент давлат хавфсизлиги хизмати терма жамоаси фахрли 3-ўринни, Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси 2-ўринни, биринчиликни эса Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси қўлга киритдилар.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндор жамоаларига тегишли диплом, медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари мухлисларнинг давомий олқишлари остида тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Бош бошқарма терма жамоасининг ғалаба қозонишига фидойилик, жисмоний тайёргарлик ва ташаббускорлик сифатлари билан ҳисса қўшган бир гуруҳ масъулларнинг номлари қайд этиб ўтилди.
Ушбу мусобақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат, жисмоний чиниқиш ва хизмат масъулиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаб, хизмат фаолиятларда юксак ватанпарварлик ғояларини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Ғалабани қўлга киритишда ғайрат-шижоат, якдиллик, маҳорат кўрсатган футбол терма жамоамизни фахрли ўрин билан муборакбод этиб, уларга хизмат ва шахсий ҳаётларида ҳамиша омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати