«Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги» ҳамда «Ёшлар ойлиги» доирасида Наманган давлат педагогика институтида давра суҳбати ташкил этилди
2025-06-05 09:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда институтнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Суҳбат давомида коррупциянинг давлат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига салбий таъсири, унинг жамиятда юзага келтирадиган оқибатлари тушунтирилди.
Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди ва ёшлар учун муҳим тушунчалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати