Спортни сев, спорт билан яша! Отам, онам ва мен -спортчилар оиласи
2025-06-06 23:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Отам, онам ва мен -спортчилар оиласи» шиори остида спортнинг эстафета, шахмат, шашка ва арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Унда соҳавий хизматлардан 16 та жамоа 52 нафар оила аъзолари билан иштирок этди.
Барча шартларни аъло даражада бажарган ИИВ Академияси ходими, капитан Акмал Миршарапов ҳамда Жазони ижро этиш департаменти ходими, сафдор Сакен Исмаиловлар оиласи учинчи, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходими, майор Нуриддин Жумабоев оиласи иккинчи ўринни эгаллади.
Фахрли биринчи ўрин Қоровул қўшинлари қўмондон-лиги ҳарбий хизматчиси, ИИИ даражали сержант Турғун Остонов оиласига насиб этди.
Шунингдек, мусобақада «Фаол иштирок этган оила» номинациясига ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати ходими, катта сержант Зафар Таниркулов ва Тезкор қидирув департаменти ходими, сафдор Шаҳло Ахмеджанова оиласи муносиб деб топилди.
Ғолиб иштирокчилар ва уларнинг оила аъзолари мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
©️ “Postda” газетаси