Мукофот жамғармаси $1 000 000 бўлган «President Tech Award» танлови бошланди!
2025-06-07 10:05:00 / Янгиликлар
«President Tech Award» танлови бу сизнинг билим ва тажрибангизни намойиш этиш, қолаверса, инновацион IT ечимлар ва лойиҳаларингизни амалга ошириш учун қулай имкониятдир.

Танлов йўналишлари:
- Сунъий интеллект технологиялари;
- Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
- Ахборот ва кибер хавфсизлик технологиялари;
- Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- Компьютер ва мобил ўйин дастурлари;
- Махсус йўналиш – Hakaton.
Танловда қатнашинг, ўз стартапингизни тақдим этиб, молиялаштириш имкониятига эга бўлинг!
Рўйхатдан ўтиш: https://awards.gov.uz/login