Хоразм вилоятида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари учун қисқа муддатли ўқув машғулоти бошланди
2025-06-08 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва Хоразм вилояти ИИБ тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари учун қисқа муддатли сайёр ўқув машғулотлари бошланди.
Уч кун давом этиши кўзда тутилган ва онлайн тарзда масофадан ташкил этилган ўқув машғулотининг дастлабки кунида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ижтимоий профилактика тизими, маҳаллаларда ёшлар, аёллар, ишсиз шахслар томонидан ҳамда оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг барвақт олдини олишда ижтимоий профилактика тизими механизмларини тўғри йўлга қўйиш, ички ишлар органларида рақамлаштириш ҳамда “Хавфсиз рақамли маҳалла” концепцияси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жиноятчиликни жиловлаш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Парламент назорати ҳамда ҳудудий кенгашларда ҳисобот беришнинг эътиборли жиҳатлари каби долзарб масалалар юзасидан назарий билимлар ва амалий тажрибаларни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда батафсил маълумот берилди.
Машғулотда иштирокчиларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазалари ҳам эшитилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати