«Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» номинацияси бўйича танлов эълон қилинади
2025-06-12 12:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги «Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 539-сон қарори талаблари асосида танлов ва мусобақалар асосида шахсий таркиб ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, энг истеъдодли кадрларни аниқлаш, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида,
- «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» номинацияси бўйича танловларнинг дастлабки саралаш (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсидаги) босқичи 1-25 август кунлари оралиғида, Республика босқичи 5-25 сентябрь кунлари оралиғида ўтказилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
24 августдаги 539-сон қарори талаблари асосида қуйидаги мезонлар асосида ўтказилади:
– жисмоний ва жанговар тайёргарлик;
– IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлаш;
– тест синовлари;
– якка тартибдаги суҳбат;
– якуний баҳолаш.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари ҳамда Ташкилий бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 31 июль куни якунланади.
Танловнинг республика финал босқичи ғолиблари 25 октябрь – «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан ўтказиладиган тадбирда тантанали равишда тақдирланадилар.