Корея Республикасида ИИВ ходимлари учун ташкил этилган тренинг машғулотлари якунланди
2025-06-21 09:00:00 / Янгиликлар

2025 йил 9-20 июнь кунлари Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш» лойиҳаси доирасида ИИВ ва Малака ошириш институти ходимлари амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлдилар.
Ташриф дастурига асосан делегация аъзолари томонидан Кореяда жиноятчиликни олдини олиш, уларга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида полиция хизматининг тажрибаси, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ўрганиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф давомида келгусида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим тизимини йўлга қўйишда ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
ИИВ Малака ошириш институти