Республика ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида ўқув-амалий семинар ташкил этилди
2025-06-21 09:00:00 / Янгиликлар

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 2025 йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-сон қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Унда, вилоят прокурори Б.Бабаджанов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Н.Атаназаров ва масъул тармоқ ходимлари, прокуратуралари терговчилари, вилоят ИИБ терговчилари, эксперт криминалистика маркази ходимлари, Республика суд -тиббий экспертиза илмий — амалий Маркази вилоят филиали мутахассислари иштирок этишди.
Тергов сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этган ушбу ўқув-амалий семинарида — “Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини тергов қилишда ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, расмийлаштириш ва экспертиза ўтказиш”, “ Кўп эпизодли, мураккаб қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар (кибержиноятлар)ни фош этишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан кўздан кечириш, далилларни тўплаш ва тегишли экспертизаларни тайинлашда йўл қўйилаётган муаммолар”, “Дрон орқали жиноятларни аниқлаш ва кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш”, “Сувдан мурдалар топилганлиги ҳолатлари юзасидан ҳодиса жойини кўздан кечириш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, далилларни расмийлаштириб олиш ҳамда экспертиза текшируви учун тақдим этиш тартиби” каби долзарб мавзуларда малакали мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Якунида, фаолияти давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, тергов сифатини ошириш, жиноят ишлари бўйича етказилган моддий зарарларни ундиришда алоҳида ташаббус кўрсатган бир гуруҳ тергов ходимлар ҳуқуқий адабиётлар тўплами, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати