Ишонч ва имконият. Ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
2025-06-21 23:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, яқинда Навоий вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимлардан 95 нафарининг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзли тавсияномалар топширилди.
Тизимдаги кўп йиллик хизматим юқори баҳоланиб, бугун ўғлим олий ўқув юртига ўқишга кириши учун тавсияномага эга бўлди.
Бу эса унинг танлаган соҳаси бўйича малакали мутахассис бўлиши йўлида берилган имкониятдир, — дейди подполковник Мирмуҳсин Нурмуҳаммедов.
Гулноза Ибодуллаева ҳам имтиёзли тавсияномани қўлга киритган умидли ёшлардан. Неча йилдирки, у ҳуқуқшунос болишни орзу қилади.
Ҳозирда соҳага оид фанларни чуқур ўрганиб, давлат тест синовларига пухта тайёрланмоқда.
Берилган имтиёздан самарали фойдаланиб, келажакда етук кадр бўлиб, юртимизда қонун устуворлигига муносиб ҳисса қўшаман, ўзимга билдирилган ишончни оқлайман, — дейди капитан Санжар Амоновнинг қизи Гулнозахон.
— Отам айни пайтда Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори лавозимида фаолият олиб борадилар.
Қарийб 20 йилдан буён юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат қиладилар.
Уларнинг тимсолида фидойилик, жасорат намунасини кўриб улғайдим. Мен отам билан фахрланаман.
©️ “Postda” газетаси, Маҳлиё Холова, Навоий вилояти.