Қашқадарё вилояти ИИБда Президент Фармони юзасидан ўқув семинари ўтказилди
2025-06-21 09:00:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма соҳавий хизматлари ва таркибий бўлимлари ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини ўрганишга бағишланган семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарида ИИВ масъул ходимлари томонидан Президент Фармонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташ масалаларини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, Қуролли кучлар тизимида хизмат ўташ, ички хизмат, гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил этиш, янгидан қўшма қарор асосида қабул қилинган саф низоми бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, рағбатлантириш ва интизомий таъсирларни қўллашни, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари, ҳарбий йиғинларни ўташ, ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидаларини белгилаш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ҳарбий лавозимларга тайинлаш, ҳарбий лавозимлардан озод этиш, ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига (захирасига) бўшатиш ҳамда истеъфога чиқариш борасида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодексининг талабларига тўлиқ амал қилиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фуқаролар билан муомала маданияти, хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетмаслик, ўзгалар автомашинасини бошқармаслик борасида тегишли йўриқномавий тавсиялар айтиб ўтилди.
Бу борадаги ишлар жойларда давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати