Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари Сингапурнинг “Polytron. AI” ва “Vizzio Technologies” компаниялари вакилларидан иборат делегация билан учрашди
2025-06-21 09:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда халқаро хавфсизлик бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва интеллектуал видеокузатув тизимлари самарадорлигини оширишдаги, уни татбиқ қилишдаги компаниянинг илғор тажрибаси юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, томонлар бугунги кунда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал тарзда ривожланаётганлиги, улар асосида ишловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш, бу орқали юқори аниқлик ва самарадорликка эришилиб, хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳамда таҳдидлардан ҳимояланиш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашдилар.
Таъкидлаш лозим, бундай билим ва технологиялар алмашинуви нафақат хавфсизликни яхшилашга, балки мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази