Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-06-23 12:10:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фарух Хайдаров фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабулни ўтказди.
Қабул давомида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий масалалари ўрганилиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди, бошқалари эса назоратга олиниб, масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу каби шахсий қабуллар тизимли равишда ўтказилиб, фуқароларнинг муаммолари билан яқиндан танишиш ва уларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати