ИИВ Малака ошириш институтида “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди
2025-06-27 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти “Ахборот технологиялари” цикли томонидан 2025 йил 26 июнь куни “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, School 21 рақамли технологиялар мактаби, CYBER BRO киберхавфсизлик компанияси раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, етакчи мутахассислари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди.
Конференцияда маърузачилар Ўзбекистон Республикасидаги кўп учраётган кибертаҳдидлар, кибержиноятлар турлари, ёшларнинг рақамли хавфсизлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кибержиноятларга қарши курашиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, инсайдер таҳдидлар ва даркнетда кибержиноятчиларни аниқлашнинг замонавий ечимлари каби мавзуларни етказишди.
Шунингдек, конференция иштирокчилари томонидан долзарб муаммолар муҳокама қилиниб, ушбу муаммоларга таклифлар билдирилди.
Конференция сўнгида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник У.Э.Расулев иштирокчиларга сертификатларни топшириб, ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
ИИВ Малака ошириш институти