Жиззахда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди
2025-03-14 09:35:00 / Янгиликлар

Тадбирда Мактабгача таълим муассасалари, Халқ таълими бўлими ҳамда тиббиёт соҳаси ходимлари иштирок этишди.
Семинар доирасида Жиззах шаҳар ҳокими К. Холмуродов сўзга чиқиб, “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари ҳақида фикр билдирди. У ҳар бир инсон ўз ҳовлиси, хонадони ва иш жойидан бошлаб табиатга меҳр билан ёндашиши кераклигини таъкидлади.
Семинарда нималар муҳокама қилинди?
Экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш;
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича замонавий ёндашувлар;
Яшилликни асраш ва дарахт экишнинг аҳамияти;
Келажак авлодга тоза ва соғлом муҳит қолдириш.
"Яшил макон" – бу келажак учун сармоя! Ҳар биримиз табиатга меҳр бериб, уни асрашни ўзимиздан бошлайлик. Бир туп дарахт экиш – келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевор!