Шароф Рашидов туманида ёшлар ипакчилик ривожига ҳисса қўшмоқдалар
2025-05-19 09:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани Ёшлар ишлари бўлими ва маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ушбу эзгу ташаббусларнинг муҳим қисми сифатида, Раваллиқ маҳалласида истиқомат қилувчи, узоқ йиллардан бери пиллачилик билан шуғулланиб келаётган Б.Мелиева ва Ш. Қобиловаларнинг хонадонларига ипак қурти парвариши учун зарур бўлган озуқа – тут дарахти барглари етказиб берилмоқда.

Маҳалла фаоллари, ёшлари ва тажрибали пиллакорларнинг ҳамкорлигида ташкил этилган бу амалий ёрдам, нафақат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, балки маҳаллий аҳоли ўртасида касб-ҳунар ва анъанавий соҳаларга бўлган қизиқишни оширишга ҳам хизмат қилмоқда.